Гвардиола "Тоттенхэм" билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг нималар деди?
"Манчестер Сити" АПЛ 14-туридан ўрин олган "Тоттенхэм"га қарши учрашувда 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаб, 1 очкони қўлга киритди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ўтказиб юборилган гол туфайли "шаҳарликлар" ғалабани қўлдан чиқарди.
Мазкур баҳсни бошқариб борган Саймон Хупер кўплаб танқидлар остида қолди. Рефери Грилиш бирга-бир вазиятга чиқиб кетётган вазиятда ўйинни тўхтатди, чунки бироз олдин "шпорлар" вакили фол ишлатганди. Ҳакам эса Жэкнинг тўпни қабул қилиб олганини кўрмай қолган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Гвардиола журналистлар саволларига жавоб берди:
"Кейинги савол, бунга изоҳ беришни истамайман. Ҳакам ўйинни давом эттиринглар деганидан кейин ҳуштакни чалди. Унинг қарорига тушуна олмаяпман... Биз жуда кўп ғалабалар қозондик. Футбол баъзан ҳаётга ўхшайди; ўзингизга муносиб бўлган нарсани ололмайсиз".
Мураббий мухлисларга ҳам мурожаат йўллади:
"Олти йил ичида 5 марта АПЛ ва Треблни қўлга киритиш нормал эмас. Роҳатланишда давом этинг, лекин жамоа мағлубиятга учраганида биз билан бирга бўлинг!", - деди Гвардиола.
"Манчестер Сити" ушбу матчдан кейин турнир жадвалида 3-ўринга тушиб кетди. Олдинда клубни "Астон Вилла"га қарши ўйин кутиб турибди.
Фикрлар