Гвардиола "Тоттенхэм"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Тоттенхэм"га учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Лондонга бориш худди Шимолий Европага боришдек гап. Билмадим, менга шундай туюлади.
Меҳмонхонага етиб бориш учун 4 соат 20 дақиқа вақт кетади. Кечирасиз, аммо биз бундан чарчашимиз табиий.
Энди Манчестерга қайтиб, "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Бу беллашув ҳам осон ўтмайди, аниқ", - деди испаниялик мутахассис.
Маълумот ўрнида, "шаҳарликлар" "Тоттенхэм"га кичик 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ягона гол муаллифи лондонликлар тўпурари Харри Кейн бўлди.
Фикрлар