Гвардиола трансферлар учун миллиард евро сарф этди

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби куни кеча “Монако”дан ҳимоячилар учун рекорд сумма бўлган 57,5 млн евро эвазига Бенжамин Мендини сотиб олган эди.

Эътиборлиси, “шаҳарликлар” устози ўзи бошқарган жамоаларни кучайтириш учун 1 миллиард евро миқдоридаги суммани ишлатди.

Менди трансферига қадар испаниялик мутахассис бошқарган жамоалар трансферлар учун 998,4 млн евро сарф этган эди.

Гвардиола “Манчестер Сити” бошқарувида 453 млн, “Бавария”да 203, “Барселона”да ишлаган вақтда эса трансферлар учун 341 млн евро сарф этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!