
Гвардиола учта дарвозабонни нишонга олди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ва унинг мураббийлар штаби бразилиялик дарвозабон Эдерсоннинг кўрчаткичларидан норози бўлмоқда.
Шу боис, “шаҳарликлар” ёзда янги голкипер олиб келишга қарор қилган. Клуб скаутлари Италия чемпионатидан уч нафар номзодни нишонга олди.
Footmercato нашрининг маълум қилишича, “Манчестер Сити” вакилларини Микеле Ди Грегорио (“Ювентус”), Сион Сузуки (“Парма”) ҳамда Ваня Милинкович-Савич (“Лацио”) қизиқтирмоқда.
Бу номзодлар орасида асосий нишон Микеле Ди Грегорио ҳисобланади. “Манчестер Сити” мутасаддилари дарвозабон вакиллари бидан алоқага чиқди. Турин клуби ўз посбонини қўйиб юбормоқчи эмас. Бироқ бадал пули “Ювентус”ни қониқтирса, бу трансферни амалга ошириш имкони бор.
Фикрлар