Гвардиола учта суперюлдузни олишдан воз кечди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб нишонида турган уч нафар футболчини жамоага таклиф қилиш фикридан қайтди.
Бу ўйинчилар Қатардаги жаҳон чемпионатида ўз мамлакати терма жамоаси сафида ўз салоҳиятини намойиш эта олди. Шунга қарамай, “шаҳарликлар” бу юлдузлар учун курашдан чиқди.
“Манчестер Сити” мутасаддилари “Милан” ҳужумчиси Рафаэль Леау номзодини ўрганаётган эди. Гвардиола португалиялик футболчини олгандан кўра, бор эътиборни тинимсиз гол ураётган Эрлинг Холандга қаратишни маъқул топди.
Хорватия терма жамоаси ҳимоясини мустаҳкам ушлаб турган Йошко Гвардиол ҳам “Сити”нинг испаниялик мураббийи режаларига киритилмади.
Ниҳоят, Гвардиола Лионель Месси жамоасида жаҳон чемпиони бўлган 21 ёшли ярим ҳимоячи Энцо Фернандес учун курашишни истамади.
Фикрлар