Гвардиола Хартнинг қийматини ерга урди

 
"Манчестер Сити"га Хосеп Гвардиола келганидан кейин дарвозабон Жо Хартнинг қора кунлари бошланди. Натижада моҳир посбон клубга керак бўлмай қолди. "Манчестер Сити" тезроқ ундан қутилиш учун трансфер нархини жуда пасайтириб юборди.
 
Англия терма жамоасининг асосий дарвозабони Жо Хартни қўлга киритмоқчи бўлган ҳар қандай клуб 10 миллион фунт тўлаб юқори савияли посбонга эга бўлиши мумкин. Лекин танганинг иккинчи томони бор. Жо Хартнинг трансфери арзон бўлгани билан маоши ўта юқоридир. Бу дарвозабон ҳафтасига 140 миллион фунт олади.
 
Харт Айни пайтда ижара асосида "Торино"да ўйнаётган бўлса-да, маошни Манчестердан олмоқда. Чунки Италия клуби унинг маошини кўтара олмайди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!