Гвардиола Хавининг амалга оширган ишларини эътироф этди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола собиқ жамоасининг ёзда амалга оширган трансферлари ҳақида фикр билдирди.

“Манчестер Сити” ва “Барселона” ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг (3:3) “шаҳарликлар” устози Каталония клуби ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.

"Барселона" бу ёзда ажойиб ўйинчиларни сотиб олди. Энди улар дахшатли таркибга эга. Қолаверса, "Барса"нинг футболни яхши тушунадиган Хавидек мураббийи бор. Ишончим комилки, улар кўплаб совринларни қўлга киритади. Мен унга энг яхши тилакларимни тилайман”, — деди инглиз клуби устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!