Гвардиола: Холанд ҳали роса қийналади

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоага келганидан бери тинимсиз гол ураётган Эрлинг Холандга бундан буён осон бўлмаслигини таъкидлади.

Чунки тажрибали испаниялик мутахассис норвегиялик тўпурар бутун мавсум давомида юқори спорт формасини ушлаб тура олишига ишонмаяпти.

- Эрлингни олдинда жуда қийин жараёнлар кутиб туриб турибди. Ана шундай вазияларда Холанд “Бўлди, ҳаммаси жойида, энди кейинги босқичга ўтавер”, деб ўзига далда бериши керак.

Унинг иштиёқи ва характери бизни ҳайратда қолдирди. Биз Эрлингнинг қандай сифатларга эга эканини биламиз. Бироқ, мураккаб ҳолатлардан қандай чиқишидан бехабармиз, - деди испаниялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!