Гвардиола Холанд ўрнига бошқа ҳужумчи топди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола келажакда жамоа асосий тўпурари Эрлинг Холанднинг ўрнини босиши мумкин бўлган ҳужумчи топиб қўйди.
Испаниялик мутахассиснинг фикрича, “Боруссия”да ўйнаётган Юссуф Мукоко яқин келажакда Холанд каби кўп гол ура оладиган форвард даражасига етади. Шу боис, “шаҳарликлар” Мукоко Дортмундни тарк этадиган бўлса, уни Манчестерга олиб келади, деб хаюар тарқатди Football Transfers нашри.
Хосеп Гвардиола 18 ёшли футболчининг ўйин услубини “Манчестер Сити” тарихидаги энг зўр тўпурар Серхио Агуэрога ўхшатди ва клуб раҳбариятига бу ўйинчини олишга ҳаракат қилиш лозимлигини билдирди.
Мукоконинг “Боруссия” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача тузилган. Қатардаги жаҳон чемпионатига жалб қилинган вундеркиндни Европанинг бир неча клублари ўз нишонида ушлаб турибди.
Фикрлар