Гвардиола Холандга шерик олиб келади
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоа ҳужумида дунёнинг энг зўр тўпурарларидан бири Эрлинг Холанд ўйнаётгани ва у мунтазам тўп киритаётганига қарамай, яна бир юлдуз форвардни олиб келишни режалаштирмоқда.
“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз шогирдлари орасида “Милан”нинг ўтган мавсумда чемпион бўлишига катта ҳисса қўшган Рафаэль Леауни кўрмоқчи.
Manchester Evening News нашрининг ёзишича, манчестерликлар 23 ёшли португалиялик учун талаб қилинаётган 70 миллион еврони тўлашга тайёр.
Жорий мавсумда олтита ўйинда рақиблар дарвозасини уч бор ишғол қилиб, яна уч марта жамоадошларига голли пас узатган ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади.
Фикрлар