Гвардиола Холанднинг "сири"ни очди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа тўпурари Эрлинг Холанд билан бўлган эмоциал суҳбат ҳақида журналистларга гапириб берди.
Гап шундаки, норвегиялик ҳужумчи “Лидс”га қарши ўтказилган учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Ҳамма Холанд Англия Премьер-лигасидаги 100-голини киритишини кутаётган эди.
25 ёшли ҳужумчида Англия чемпионати юқори дивизионида 100 та голни энг тез уриш бўйича рекорд ўрнатиш имконияти бор. Бунинг учун битта гол кифоя.
- Холанд бу ишни барибир уддалайди ва келаси ўйинда 100-тўпини ҳам киритади. Биз у билан ҳордиқ ҳақида гаплашдик. Унинг жасади жуда йирик. Эрлинг ўйинда тетик бўлиши керак. Дам олиш фақат оёқларига эмас, боши учун ҳам муҳим.
Холанднинг тикланиши Фил Фоден ва Жереми Докуникидан фарқ қилади. Уларда тикланиш жараёни тезроқ кечади. Эрлинг эса, барваста йигит. У бизга жуда керак, - деди Хосеп Гвардиола.
Эрлинг Холанд жорий мавсумда барча турнирларда 22 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 22 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига бир жуфт голли пас узатди.



Фикрлар