Гвардиола: "Юпитер" ёки "Марс"да бу бўлиши мумкин, лекин "Реал"га қарши ўйинларда камдан-кам содир бўлади

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ ярим финал босқичи доирасида "Реал" устидан қозонилган ғалабадан кейин қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Биз завқ олдик, йирикроқ ҳисобда ғалаба қзонишни истагандик, лекин 4:3 ҳам яхши натижа. "Реал" ҳужумда жойиб қуролларга эга. Мураббий бундай сифатли ўйинни кўрса, Чемпионлар Лигаси ярим финали бўлса ҳам натижа иккинчи планга ўтади. 
 
8:0 ҳисоби зўр. Юпитер ёки Марсда бу бўлиши мумкин, лекин "Реал"га қарши ўйинларда камдан-кам содир бўлади",  деди мураббий. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!