Гвардиолага “Барса” тарбиялаган футболчи керак
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг чап қанот ҳимоясини кучайтириш керак, деб ҳисобламоқда.
Испаниялик мутахассис бунинг учун жамоасига айни пайтда “Бенфика”да ўйнаётган Алехандро Гримальдони олиб келмоқчи.
Гримальдонинг лиссабонликлар билан ҳамкорлиги мавсум охирида якунланади. Шунинг учун уни январда 5-6 миллион еврога сотиб олиш имконияти бор.
26 ёшли футболчи “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Лекин унга каталонияликларнинг асосий жамоаси шарафини ҳимоя қилиш насиб этмаган. Алехандро 2016 йилдан бери “Бенфика”да тўп тепмоқда.
“Манчестер Сити” бу футболчига эга бўлиш учун “Ювентус”, “Челси” ва Жорди Альба ўрнига чап қанот ҳимоячисини қидираётган “Барселона” билан рақобатлашишига тўғри келади.
Фикрлар