Гвардиолага бразилиялик футболчи керак

"Манчестер Сити"  бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз жамоасига "Ювентус" шарафини ҳимоя қилаётган бразилиялик ҳимоячи Алекс Сандрони қўшиб олмоқчи. 

Аслида айни пайтда футболчининг трансфери 24,6 миллион фунт стерлинг туради. Турин клуби тез кунларда ҳимоячи билан янги шартнома тузишга интилмоқда. Агар томонлар келишувга эришса, Сандронинг трансфер нархи икки баробарга ошади. 

Бразилиялик чарм тўп устаси жорий мавсумда "Ювентус" таркибида 16 та учрашувда майдонга тушди. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!