Гвардиолага қўшиб, Холандни ҳам оламиз!
“Челси” мутасаддилари “Манчестер Сити” дуч келган муаммодан ўз манфаати йўлида фойдаланмоқчи.
Маълумки, “шаҳарликлар” молиявий қоидабузарликларга йўл қўйган ва клубга нисбатан оғир санкциялар қўлланиши мумкин.
“Челси” агар вазият шу ҳолатга келса, “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ва жамоанинг асосий тўпурари Эрлинг Холандни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.
Англия гранд клублари Премьер-лига раҳбарияти “Манчестер Сити”ни қуйи дивизионлардан бирига тушириб юборишига эришмоқчи. Шундай бўлиб чиқса, “Сити” таркиби тарқалиб кетади ва жҳкатта клублар ўзлари истаган ўйинчиларни таркибга қўшиб олиш имконияти туғилади.
Фикрлар