Гвардиолага янги иш топилди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола клубга қўйилаётган айбловлар ортидан “шаҳарликлар” билан ҳамкорлигини тўхтатиши мумкин.
L'Equipe нашрининг маълум қилишича, агар испаниялик мутахассис “Сити” бош мураббийлигини тарк этса, ишсиз қолмайди. ПСЖ раҳбарияти Гвардиолани олиб келишга қарор қилди.
Аслида парижликлар жамоани Маурисио Почеттино бошқарган даврдаёқ, Гвардиолани нишонга олганди. Бироқ, Пеп Манчестерда қолишга қарор қилган.
Гвардиоланинг “шаҳарликлар” билан келимшуви 2025 йилнинг ярмигача тузилган. Агар клубнинг молиявий фирибгарликларга қўл ургани исботланса, бош мураббий катта эҳтимол билан, ҳамкорликни тўхтатиши айтилмоқда.
Фикрлар