Гвардиоланинг 10 йиллик совринлари ҳисоб-китоб қилинди

“Манчестер Сити”ни 2016 йилдан бери бошқариб келаётган Хосеп Гвардиоланинг бош мураббий сифатида “шаҳарликлар” билан қўлга киритган совринлари ҳисоб-китоб қилинди.

Унга кўра, испаниялик мутахассис қарийб 10 йил давомида 19 та мусобақада ғолиб чиққани ойдинлашди.

“Манчестер Сити” Англия лигаси кубоги финалида “Арсенал”ни 2:0 ҳисобида енгиб, жорий мавсумдаги биринчи совринига эга чиқди.

Хосеп Гвардиола манчестерликларни бошқараётганидан бери 6 марта Англия чемпиони бўлган, 5 марта Лига кубогини ютиб олган, 3 марта Англия Суперкубогини қўлга киритган, 2 марта Англия кубогида зафар қучган.

Шунингдек, испаниялик мутахассис қўл остида “Манчестер Сити” халқаро майдонда УЕФА Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!