Гвардиоланинг кейинги иш жойи маълум
Нидерландия футбол федерацияси мамлакат бош жамоасига Хосеп Гвардиолани таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Бироқ, улар бу ишни 18 ойдан кейин, 51 ёшли испаниялик мутахассиснинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси якунланганидан кейин амалга оширади.
Нидерландияликларнинг бундай қарорга келишига Хосеп Гвардиолнинг акаси Пере ушбу мамлакатнинг етакчи агентликларидан бири SEG компанияси билан ҳамкорлик ўрнатгани сабаб бўлди.
Айни пайтда Нидерландия терма амоаси 70 ёшли мутахассис Луи ван Гал бошқармоқда. Тажрибали мутахассис йил охирида Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатидан кейин ўз жойини топшириши кутиляпти.
Фикрлар