
Гвардиоланинг севимли ўйинчиси жамоани қаттиқ танқид қилди
“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг учинчи турида “Брайтон”дан мағлубиятга учраганидан кейин “Олтин тўп” соҳиби Родри ўз жамоасини хатолар туфайли кескин танқид қилди.
- Мен хафаман, чунки биз бу учрашувда ғалаба қозониш учун келган эдик, амалда эса, ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди. Биз анчадан бери ўз даражамизга ўзимиз тўғри келмаяпмиз. Савиямизни тиклаш учун ҳамма ўзини қўлга олиши керак.
Учрашувни яхши бошладик. Иккинчи бўлимда бироз сустлашдик. “Брайтон” ўз уйида босим қилиши табиий. Иккита хатога йўл қўйдик ва ҳисоб 1:2 га айланди.
Биз ўз даражамизда ўйнай олмаяпти. Жамоадаги ўзгаришлар таъмир кўрсатяпти. Янги ўйинчилар тезроқ мослашиб олиши керак. Бироқ ўзгаришлар тез рўй бераётган жараёнда бу жуда қийин. Ҳозир боримиз шу ва бу ўзимизни оқлаш эмас. Бунақада ҳеч нарсага эриша олмаймиз.
“Брайтон”га қарши зўр ўйнадик, демайман. Лекин ютишимиз керак эдик. Чунки иккита голни ҳам ўзимиўнинг қўпол хатомиз туфайли ўтказдик. Айрим хатоларимиз ёш боланикига ўхшайди. Бу вазиятда оддийгина диққатни жамлаш ва эътибор етишмади.
Агар совринлар учун курашишни истасак, ўз ўйинимиз савиясини ва жамоа даражасини кўтариш керак, - деди Родри.
Фикрлар