Гётце Бекхэмнинг клубидан бўлган таклифни рад этди

"Боруссия" Дортмунднинг собиқ ярим ҳимоячиси Марио Гётце "Интер Майами" клубидан бўлган таклифни рад этди.

Bild нашрининг маълум қилишича, 28 ёшли футболчи фаолиятини Европада давом эттирмоқчи. Айнан шу сабабли у Дэвид Бекхэмга тегишли бўлган МЛС клубига ўтишни истамаган.

Айтиш керакки, Гётце шу ёз "Боруссия"дан кетди. Унга эса "Атлетико", "Милан", "Севилья", "Лацио" ва "Фиорентина" клубларидан қизиқишлар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!