Гётце ўзбекларга бегона бўлмаган Бундеслига клубига ўтади

ПСВ клубининг германиялик ярим ҳимоячиси Марио Гётце фаолиятини “Айнтрахт”да давом эттиради, деб хабар бермоқда Sport1.de.

Манба берган хабарга кўра, 30 ёшли германиялик футболчи франкфуртликлар билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олган. Трансфер суммаси эса тўрт миллион еврони ташкил қилади.

30 ёшли Гётце ўтган мавсум ПСВ сафида барча турнирларда жами 52 та ўйинда майдонга тушиб, 12 гол урди ва 11 голга ассистентлик қилди. Унинг Нидерландия клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!