Гётце яна супер клубда ўйнаши мумкин
Узоқ йиллик танаффусдан сўнг яна А Серия чемпионлигини тантана қилган "Милан" ёзги трансферлар даврида ўз сафини ПСВ ярим ҳимоячиси Марио Гётце билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда журналист Патрик Бергер ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
Юқоридаги манбага кўра, 29 ёшли германиялик футболчининг трансфери “россонерилар”га тахминан 5 миллион еврога тушиши мумкин. Айтиш керакки, Гётцега шунингдек, "Бенфика" ҳам харидор бўлмоқда.
Марио Гётце ўтган мавсум ПСВ таркибида 52 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12 та гол ҳамда 11 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг эйндховенликлар билан шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.
Фикрлар