Гюндоган дунёнинг айни дамдаги энг зўр ҳужумчиси кимлигини айтди
"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган кимни дунёнинг энг зўр ҳужумчиси, деб ҳисоблашини айтди.
“Менга Левандовски билан ўйнаш жуда ҳам ёқади. Унда ҳар доим яхши техника бўлган. Энди эса унга совуққонлик ҳам қўшилди. Мен уни айни дамда дунёнинг энг зўр ва серқирра ҳужумчиси, деб ҳисоблайман”, - дейди германиялик футболчи.
Гюндоган ва Левандовски ўз вақтида “Боруссия” Дортмунд сафида бирга тўп суришган. Польшалик ҳужумчи жорий мавсум “Бавария” сафида 33 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 39 та гол уришга эришди.
Фикрлар