Гюндоган Германиянинг кутилмаган мағлубиятига изоҳ берди

Германия терма жамоаси сардори Илкай Гюндоган кеча “ЖЧ-2022” Европа минтақаси саралашининг 3-турида ўз майдонида Шимолий Македония терма жамоасидан (1:2) учралган мағлубиятга изоҳ берди.

“Мен буни қандай тушунтиришни билмайман. Бу осон эмас. Биз майдонга рақибни менсимасдан чиқдик, деб ўйламайман. Шунчаки, бугун биз ўйинга етарли даражада тайёр эмас эдик. Кейинги ўйинларда ҳужумда яхшироқ ўйнашимиз керак”, - деди Гюндоган.

Германия “ЖЧ-2022” Европа минтақаси саралашининг “J” гуруҳида кураш олиб бормоқда. Немислар ортда қолган 3 турдан сўнг, Арманистон ва Шимолий Македония терма жамоаларидан кейин 3-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!