Гюндоган
Ads

"Манчестер Сити" клуби ўзининг расмий сайтида германиялик ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган билан шартномани узайтирганини эълон қилди.

Юқоридаги манбаага кўра томонлар ўртасидаги янги келишув 2023 йилгача тузилган. Таъкидлаш керакки, аввалги шартнома 2020 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етар эди.

Маълумот учун, Гюндоган “Манчестер Сити” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 115та ўйинда майдонга тушди ва 17та гол ҳамда 17та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.