Гюндоған: Мени қайтариб олинглар
“Барселона”га ўтган ёз эркин агент сифатида бепул кўчиб ўтган Илкай Гюндоған кузгача бошқа клубга кўчиб ўтиши кутиляпти.
Айрим манбаларнинг ёзишича, германиялик футболчининг 15 миллион евродан ортиқроқ йиллик маоши клуб ғазнасига оғирлик қилаётгани, янги ўйинчи Дани Ольмони қайдномага киритиш учун клуб қимматбаҳо футболчилардан бири билан хайрлашиши лозимлиги клуб мутасаддиларини Гюндоғандан воз кечишга мажбур қилмоқда.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Илкай Гюндоған собиқ жамоаси “Манчестер Сити”га боғланиб, ўзини клубга қайтариш бўйича музокара бошлаган. “Шаҳарликлар” ҳам собиқ сардорни қайтаришга қарши эмаслигини айтилмоқда.
33 ёшли футболчи 2016-2023 йиллар давомида Хосеп Гвардиола жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бўлган.
Фикрлар