Гюндоган яна Бундеслигага қайтиши мумкин
"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Sky Sports тарқатган хабарга кўра 28 ёшли германиялик футболчининг хизматларига "Бавария" клубида жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган.
Эслатиб ўтиш лозимки, Гюндоган учун Бундеслига бегона эмас. Боиси, у “шаҳарликлар” сафига ўтгунича “Боруссия” Дортмунд сафида тўп сурган.
Маълумот учун, Гюндоган жорий мавсум АПЛда жами 25та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар