Ҳабиб Абу Дабига етиб келди!

  • 30 ноябрь, 2020, 17:15
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Енгил вазн тоифасида UFCнинг мутлақ чемпиони бўлмиш Ҳабиб Нурмагомедов Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу Дабига етиб келди. Бу ҳақда, у ўзининг Instagram саҳифасида "Тошли жунгли фонида ёки бошқа бирор нарса" сарлавҳали пост қолдириб, маълум қилди.

4 декабрь куни UFC президенти Дана Уайтнинг Ҳабиб билан кўришиб, фаолиятини қайта давом эттириши борасида музокара ўткизиши режалаштирилганлиги боис, спортчи бир неча кун олдин шаҳарга етиб келди. 

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина спортчининг агенти Абдул Азиз ўз мижозининг 30-чемпионликни қўлга киритиш учун UFCга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!