Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжига қарши жанг учун қаерда тайёргарлик кўрмоқчи?

  • 2 сентябрь, 2020, 15:37
  • 0
  • MMA

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўз жамоаси билан бирга 10 сентябрь куни америкалик Жастин Гэтжи билан жангга тайёргарлик кўриш учун Дубайга (БAA) йўл олади. Бу ҳақда россиялик жангчининг менежери Ризван Магомедов ТAССга хабар берди.

Жанг 24 октябрь куни Aбу-Дабида “UFC 254” турнир доирасида бўлиб ўтади.

“10 сентябрь куни жамоа машғулот ўтказиш учун Дубайга учиб кетади. Мураббий Хавьер Мендес ҳам у ерга етиб боради“,-деди Магомедов.

Ҳабиб сўнгги жангини 2019 йил 7 сентябрда Дастин Порьега қарши ўтказиб, уни мағлуб этган эди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!