Ҳабиб Нурмагомедов қай ҳолатда Конор МакГрегор билан реванш жангини ўтказиши мумкин?
UFCнинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Конор МакГрегор билан реванш жанги ҳақида гапирди. Уларнинг биринчи тўқнашуви 2018 йил 6 октябрда бўлиб ўтган ва унда Ҳабиб ғалаба қозонганди.
“Конор билан реванш жанги қизиқми? Гэтжидан кейин мен Дастин Порьени мағлуб этадиган ҳар қандай рақиб билан жанг қиламан. Хоҳ Конор бўлсин ёки Тони... Aгар, бу рўй бермаса, мен Жорж Сен-Пьерни кутаман. Бу энг яхши жанг бўлади, чунки Сен-Пьер охирги марта 2007 йилда ютқазган ва менинг фаолиятим 2008 йилда бошланган. Иккаламизнинг узоқ ғалабали серияларимиз бор.
Мен яқин келажакда кимдир бундай катта жангни ташкил қилиши мумкин, деб ўйламайман. Aммо Сен-Пьер қайтишга қарор қилмаса, унда Конор Порьени мағлуб этсин, ўшанда биз у билан жанг қиламиз”,-деди Нурмагомедов.
Фикрлар