Ҳабиб Нурмагомедов Россия терма жамоаси машғулотларига таклиф этиладими? Черчесов бу саволга жавоб берди

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовни терма жамоа билан машғулот ўтказиш эҳтимолини инкор этмади.

"Бундай жиддий масалаларни столда муҳокама қилиш керак. Мулоқот қилиш ғояси яшаш ҳуқуқига эга. Машғулот ўтказишни сиз ўйлашингиз керак", - деди Черчесов.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб ўзини профессионал даражада футболда синаб кўриш истаги ҳақида бир неча бор таъкидлаган эди. У бошчилигидаги жамоа ҳатто "Спартак"га қарши ўйин ўтказди ва ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!