Ҳабиб Нурмагомедов Тайсон Фьюри ва Фрэнсис Нганну жанги борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
Енгил вазнда собиқ UFC чемпиони ва "Шон-шараф Зали аъзоси" россиялик Ҳабиб Нурмагомедов 28-октябрь санасида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Тайсон Фьюри ва Фрэнсис Нганну ўртасидаги бокс жанги ҳақида фикрларни билдириб ўтди:
"Тайсон Фьюри - айни дамда дунёнинг энг зўр боксчиси. У ҳозирда ақлбовар қилмас даражадаги жангчи. Масалан, Тайсон ММА'да жанг қилганида бироз унга қийин бўларди. Аммо, боксда унга Александр Усикдан бошқа кимсадан ҳавф бўлиши мумкин деб ўйламайман.
Бу жанг Нганну учун ҳам манфаатли бўлади. Ушбу кечадаги олишув орқали у ўз банк ҳисобини 50-60 миллионга бойитиб олиши мумкин. Фрэнсис камбағал оиладан чиққан ва мақсади яхшироқ пулларни ишлаб олиш бўлган жангчига бундан ортиқ идеал таклиф мавжуд эмас!"
Фикрлар