Ҳабиб Нурмагомедовнинг дасхати Жон Жонснинг дасхати ва Фёдор Емельяненко қўлқопидан анча қимматга сотилди

  • 26 июнь, 2023, 14:34
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Собиқ UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов дасхати, Жон Жонснинг сурати туширилган карта ва Фёдор Емельяненконинг қўлқоплари аукционда сотувга қўйилди. Якунда Хабиб Нурмагомедовнинг дасхати Джон Джонснинг дасхатидан олти баробар қимматга сотилди. Фёдорнинг қўлқоплари эса анчагина арзонга баҳоланган. 

Tecno

 PWCC Market Place кимошди савдосида UFC енгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг дасхати тушириган карточка 8500 долларга сотилди. Худди шундай, Жон Жонснинг дасхати бор карточка 1325 долларга, Фёдор Емельяненконинг қўлқоплари 299 долларга баҳоланган. 

Маълумот учун, улар ММА тарихидаги энг буюклар борасида асосий мунозараларга сабабчи бўлувчи жангчилар ҳисобланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!