Ҳакам белгилаган нотўғри пенальти "Турон"нинг Жиззахда мағлуб бўлишига сабаб бўлди
Жиззаҳликлар ғалабани илиб кетишди.
Ўзбекистон чемпионати 2-турида "Сўғдиёна" ўз майдонида "Турон"ни қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба (1:0) қозонди.
Ўйин тенгкурашлар остида кечди. Биринчи таймда жамоалар қатор ҳужумлар ташкил қилишди, бироқ иккала жамоа футболчилари ҳам дарвозаларга йўл топа олишмади. Иккинчи тайм аввалида учрашув бош ҳаками "Турон" дарвозасига 11 метрли жарима тўпи белгилади. Тўп олдига яқинлашган Шоҳруз Норхонов пенальтини аниқ амалга оширди. Қолган вақт мобайнида меҳмонлар рақиб жарима майдонида ҳужумлар ташкил қилди, бироқ дарвозаларга бошқа гол киритилмади.
Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.
Сўғдиёна
| Суперлига 2-тур 14/03/2021 17:00 1 :0 ![]() Тугади | Турон |
Стадион: "Сўғдиёна" марказий стадиони, 2346 томошабин Бош ҳакам: Виктор Серазитдинов |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар