Ҳакам футболчи билан тўқнашиб кетганлиги учун уни майдондан четлатди
Ads

 

“Морейренсе” – “Порту” жамоалари ўртасидаги Португалия лига кубоги баҳсида майдонда бош ҳакам Луиш Годинь билан тўқнашиб кетганлиги учун меҳмонлар ярим ҳимоячиси Перейру Данилу майдондан четлатилди. Кейинроқ маълум бўлишича, футболчи ҳакам билан тасодифан тўқнашиб кетган.

Ушбу ҳолат ўйиннинг 79-дақиқасида юз берган. Бундан ташқари Годинь 85-дақиқада “Порту”нинг яна бир футболчиси Ясин Браимини ҳам муддатидан олдин ўйинни якунлашга мажбур қилган.

– Мен бу вазиятни 100 марталаб кўриб чиқдим. Тўғриси, ҳакамнинг бундай қарор қабул қилганига тушуна олмаяпман. Мен футболда кўплаб тортишувларга сабаб бўлган вазиятларни кўрганман, аммо буниси одамни “ақлдан оздиради”, – деб ёзади Данилу ўзининг инстаграм саҳифасида.

Минбар

Барча блоглар