Ҳакам такрорий лавҳаларни кўриш учун VAR ўрнига телефондан фойдаланди ва ...
Мисрнинг иккинчи дивизионида қизиқ воқеа юз берди. “Ан-Наср”нинг “Суэц”га қарши баҳсида бош ҳакам Муҳаммад Фарук киритилган голлардан бирининг тўғрилигига шубҳа қилди, бироқ VAR’га эмас, балки... мухлислардан бирининг телефонига қарашга қарор қилди. У такрорий лавҳада тўп қўлга текканини кўрди ва киритилган голни бекор қилиш учун асос бор деб ҳисоблади.
Италиянинг ITASportPress ахборот агентлиги хабарига кўра, Миср футбол федерацияси инновацион технологияларга нисбатан бундай ёндашувдан даҳшатга тушган ва Фарукни “номаълум муддатга” дисквалификация қилган. Дарвоқе, у майдонни полиция қуршовида тарк этди, чунки 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган “Ан-Наср” мухлислари у билан “шуғулланишни” хоҳлаб қолишган эди.
Фикрлар