Ҳакамлар ва назоратчилар йиғилиши бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон Футбол Федерацияси мажлислари залида бугун, 1 ноябрь куни навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон чемпионатида фаолият юритаётган ҳакам ва назоратчилар иштирок этди. Тадбир қатнашчиларига Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг янги директори Омон Ғофуров таништирилди.

Йиғилиш давомида, шунингдек, ҳакам ва назоратчиларга чемпионатнинг қолган ўйинларида ўз ишига бўлган масъулиятни ҳамда ҳакамлик ва назоратчилик сифатини ошириш кераклиги таъкидланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)