Ҳакамларимиз ЖЧ-2022 саралаш босқичининг муҳим учрашувларини бошқариш боради
Хабарингиз бор, июнь ойи давомида Осиё қитъаси терма жамоалари 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи учрашувларини ўтказади. Ўзбекистонлик бир қатор арбитрлар мазкур баҳсларда ҳакамлик қилиш учун ОФК томонидан чақирув олди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
ФИФA ҳаками Илгиз Танташев Баҳрайнда бўлиб ўтадиган “C” гуруҳи учрашувларида фаолият олиб боради ва унга ён қанотда Aндрей Цапенко кўмаклашади.
Ўзбекистонлик ФИФA ёрдамчи ҳаками Руслан Серазитдинов Қатарда ўтиши режалаштирилган “Е” гуруҳи ўйинларида ишлайди.
Шунингдек, БAA мезбонлик қиладиган “Г” гуруҳи баҳсларига Владислав Цейтлин ФИФA назоратчиси этиб тайинланди.
Фикрлар