Ҳакамларимиз Осиё кубогида: Ким нечта ўйинда ишлаган?

Қитъамизнинг энг нуфузли турнири ҳисобланган Осиё кубогида ҳакамларимизнинг ўрни анчагина салмоқли. Сабаби, 2004 йилдан бошлаб ушбу мусобақада мунтазам иштирок этиб келаётган вакилларимиз 2 бора турнир финалини бошқаришга муваффақ бўлишган.

Осиё кубогида неча нафар ҳакамимиз ишлаган?

2004 йилдан буён ўтказилган 5 Осиё кубогида 7 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлаган. Бош ҳакамларимиз сони эса 3 тани ташкил этади. Улар орасида энг кўп ўйин табиийки, Равшан Эрматов ҳисобида — 16 та ўйин (Эрматов, шунингдек, Осиё миқёсида ҳам бу борада мутлақ етакчи). Бундан ташқари, Валентин Коваленко ҳамда Ильгиз Танташев сингари вакилларимиз ҳам ушбу турнир ўйинларида ишлаган.

Мусобақада ишлаган ҳакамларимиз кесимида ўйинлар сони:

Равшан Эрматов:
2004 йил 1 ўйин бош ҳакам, 1 ўйин захира ҳаками;
2011 йил 4 ўйин бош ҳакам (шу жумладан, финал) ва 1 учрашувда захира ҳаками;
2015 йил 4 баҳсда бош ҳакам (шу жумладан, ярим финал);
2019 йил 5 ўйинда бош ҳакам (шу жумладан, финал);

Валентин Коваленко:
— 2011 йил 4 учрашувда захира ҳаками (уларнинг бирида Р. Эрматов билан бирга ишлаган);
— 2019 йили 1 ўйинда бош ҳакам;

Илгиз Танташев:
— 2019-йили 1 баҳсда бош ҳакам;

Виктор Серазитдинов:
— 2007-йил 2 учрашувда ёрдамчи ҳакам;

Абдуҳамидулло Расулов:
— 2011-йил 4 ўйинда ёрдамчи ҳакам (шу жумладан, финал);
— 2015-йил 4 баҳсда ёрдамчи ҳакам (бирида Р. Эрматов билан);
— 2019-йил 7 учрашувда ёрдамчи, 1 ўйинда захира ҳаками (шу жумладан, финал);

Рафаель Илясов:
— 2011-йил 4 марта ёрдамчи ҳакам (шу жумладан, финал);

Жаҳонгир Саидов:
— 2015-йил 2 баҳсда ёрдамчи ҳакам (бирида Р. Эрматов билан);
— 2019-йил 6 ўйинда ассистентлик қилган (шу жумладан, финал).

Эслатиб ўтамиз, бугун старт оладиган Осиё Кубогида 3 нафар ҳакамимиз иштирок этади:

Ильгиз Танташев
Андрей Цапенко
Тимур Гайнуллин.

DFSHN

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!