Ҳакамларимиз халқаро мусобақа финалини бошқаради

Айни кунларда Япониянинг Касима ва Айти шаҳарида Шарқий Осиё футбол федерацияси чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Шарқий Осиё чемпионатининг финал қисмида 4 мамлакат – Жанубий Корея, Япония, Хитой ва Гонконг терма жамоалари бош соврин учун баҳс олиб бормоқда.

Мазкур мусобақа учрашувларини бошқариб бориш учун ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам таклиф этилган. Аҳрол Рисқуллаев ва Алишер Усмонов ҳозирга қадар мусобақанинг биринчи турида Хитой - Жанубий Корея (0:3) ўйинини бошқаришди.

Эртага "Шарқий Осиё чемпионати-2022"нинг ҳал қилувчи баҳси ўтказилади. Унда Япония Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади. Эътиборли томони ушбу учрашувни бошқариш вакилларимиз — Аҳрол Рисқуллаев ва Алишер Усмонов жамоасига ишониб топширилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!