Ҳакамларимизга VAR ҳамда AVAR тизимида ишлаш бўйича кўникмалар тушунтирилади
Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази томонидан ташкил этиладиган ўқув-семинарининг дастлабки босқичи жорий йилнинг ноябр-декабр ойлари давомида VAR ва AVAR ҳакамлиги ҳамда назоратчилар учун ўқув-семинарлари бўлиб ўтади. Унда ҳудудий футбол ассоциациялардан тақдим этилган номзодлар иштирок этишади.
Бу босқичда номзодларга VAR ҳамда AVAR тизимида ишлаш бўйича кўникмалар тушунтирилади. Кейинги босқичда эса номзодлар видео-тест орқали саралаб олинади. Учинчи босқичда ҳакамлар VAR симуляторида амалий машқларда иштирок этишади. Якуний босқичдан муваффақиятли ўтган ҳакамлар ҳужжатлари VAR ҳамда AVAR ҳаками лицензиясини олишлари "FIFA"га тақдим этилади.
Семинарлар 29-30 ноябрь (биринчи босқич), 14-15 декабрь (иккинчи босқич) ҳамда 2023 йилнинг январь ойи давомида ўтказилиши кўзда тутилган.
Манба: ЎзФҲМ матбуот хизмати.
Фикрлар