Ҳакамларнинг қишки ўқув-машғулот йиғинидаги илк босқичи якунланди

Хабарингиз бор, ҳафта бошида Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактабида Суперлига ҳакамлари учун қишки ўқув-машғулот йиғинлари бошланган эди. Ҳафта давомида ҳакамларимиз турли йўналишлар бўйича синовдан ўтказилди ва билимларини ошириб олишди. ВАР симулятори билан ўтказилган машғулотлар эса барча учун эсда қоларли тарзда ўтгани, шубҳасиз.

Йиғиннинг сўнгги кунида ФИФА томонидан ФИФА ҳакамлари учун жўнатилган янги мавсум инвентарлари ўз эгаларига тантанали тарзда топширилди. Шу тариқа, қишки ўқув-машғулот йиғинларининг 1-гуруҳи учун тадбирлар ўз ниҳоясига етди. Ёпилиш маросимида ЎзФҲМ директори Лазиз Рихсибоевич сўзга чиқиб, бу мавсум ҳар галгисиданда қийинроқ бўлишини, мухлислар ва кенг жамоатчиликнинг футболга эътибори ошаётгани ва бу ҳар бир ҳакамдан улкан масъулият талаб қилишини таъкидлаб, уларга янги мавсумда омад тилади.

хакамлар1

Маълумот ўрнида, ушбу 1-гуруҳ йиғинида Суперлига ўйинларида ишловчи 45 нафар бош ва ёрдамчи ҳакамлар иштирок этишди. Навбатдаги гуруҳ (назоратчилар учун) йиғини эртага, 3 февраль куни старт олади.

Қишки ўқув-йиғинлари ҳақида қўшимча маълумот бериб борилади.

ЎзФҲМ матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!