Ҳакамни тепган "Нефтчи" футболчилари озодликка чиқарилди

"Турон"га қарши ўйинда бош ҳакамга нисбатан қўпол муносабатда бўлган "Нефтчи" футболчилари озодликка чиқарилди. Бу ҳақда фарғоналиклар матбуот хизмати хабар тарқатди.

"Хушхабар! "Нефтчи" клуби футболчилари Жамшид Тўрақулов ва Достонбек Тошматовлар озодликка чиқарилди.

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби футболчилари Жамшид Тўрақулов ҳамда Достонбек Тошматовлар 1 декабрдан буён ҳибсда эди. Про лига доирасидаги "Нефтчи" - "Турон" учрашувидан кейинги тўполондан сўнг мухлислар ва футболчилар ҳакамга ташланишганди. Шундан кейин бир қатор мухлислар ва "Нефтчи" вакиллари Жамшид Тўрақулов ва Достонбек Тошматов ҳибсга олинганди. Бугун уларнинг барчаси озодликка чиқарилди",-дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!