Ҳаким Фузайлов: "Ҳали вазифамиз ҳал бўлгани йўқ"

“Бухоро” – “Андижон” (3:0) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов иштирок этди.

- Биз “Андижон” жамоасини қандай ўйин намойиш этишини билардик. Улар ўз вазифаларини ҳал қилганди. Бу футбол, ҳали вазифамиз ҳал бўлгани йўқ. Йигитларга пас орқали ўйин ташкил этиш ва ўз ўйинимизни кўрсатиш кераклигини ўқтирган эдим. Кўпроқ ўйлаган режаларимиз ўхшади. Рақибни стандартлар ва юқоридан ўйнашларини билардик. Бутун жамоа кўрсатмани тўлиқ бажарди ва керакли натижага эришдик. Кураш ҳали давом этади.

Жамолиддин Убайдуллаевни шифохонага олиб кетишди. Менимча, қовурғаси синди. Шифокоримиз шифохонага олиб кетган. Кейинроқ янада аниғини биламиз.

Лонгжи машғулотларда ишлаяпти. Унда жароҳати бор эди, энди тикланяпти. Менинг  шартномам  якунига етяпти. Қандай айта оламан, у қоладими-йўқми? Ҳозир бир нима дея олмайман.

Ҳа, ўйиндан қониқдим, албатта. Бунинг учун йигитларга раҳмат. Мана, 4-ўйиндирки ғалаба қозоняпмиз. Мақсад сари илдам олдинга боряпмиз. Мухлисларга ҳам қўллаб-қувватлаганликлари учун раҳмат.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!