Ҳаким Фузайлов: "Суперлигага чиқиш учун кураш ҳали жиддий бўлади"

“Бухоро” – “Машъал” (3:0) ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббий Ҳаким Фузайлов иштирок этди.

- Йигитлар ўз ишини тўғри бажаришди. Биз ўйлаган режалар ўйин давомида тўлиқ амалга ошди. Шунинг учун ютдик. Ғалабамиз ҳаққоний бўлди. Чунки бизда устунлик бўлди. Плей-офф энди бошланди. Кураш давом этади. Суперлигага чиқиш учун кураш ҳали жиддий бўлади.

- Иккита вазиятда ҳакам пенальти бермади. Бунга муносабатингиз қандай?

- Мен ҳакамлар ишига аралашмайман. Уларни назорат қилиб турадиган назоратчилар бор.

- “Турон” билан учрашувда ҳам ҳакамлар хатога йўл қўйганди...

- Энди бу тарихга айланди ва ортда қолди. Кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Ўйлайманки, биз тўғри йўлдамиз. Юқори ўринлардаги жамоалардан ортда қолаётганимиз учун бизга натижа жуда муҳим. Лекин йигитлар курашишяпти, муҳими шу. Ўйиндан ҳам, натижадан ҳам қониқдим.

 - Бугун Иминовни йўқлиги билиндими?

- Ҳа, Иминов иқтидорли футболчи. Унинг йўқлиги билинди. Бироқ бу жамоавий ўйин. Уни ўрнига тушган йигитлар йўқлигини билинтирмадилар ва мен бундан хурсандман.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!