
Ҳакими (Мессига қарши ўйин ҳақида): "Майдонда дўстлар бўлмайди"
Марокашлик ҳимоячи Ашраф Ҳакими ПСЖ ва "Интер Майами" ўртасидаги 2025 йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати плей-офф босқичи ҳақида фикр билдирди. Америкаликлар сафида парижликларнинг собиқ юлдузи Лионель Месси ҳаракат қилмоқда.
"Мессига қарши ўйнаш жуда зўр бўлади. Биз Парижда икки йил бирга тўп сурдик — бу ажойиб давр эди. Бироқ, майдонда дўстлар бўлмайди. Месси ҳам ғалаба қозонмоқчи, биз ҳам" — деди Ҳакими "Lequipe" нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ва "Интер Майами" жамоалари ўртасидаги 1/8 финал учрашуви 29 июнь, якшанба куни соат 21:00 да бўлиб ўтади.
Фикрлар