Ҳакими "Интер"да қачон тиббий кўрикдан ўтиши маълум бўлди

"Реал" ҳимоячиси Ашраф Ҳакими яқин вақтлар ичида "Интер" футболчисига айланади.

Журналист Николо Шира маълумотига кўра, бугун клублар трансфернинг баъзи шартларини келишиб олишади, эртага эса 21 ёшли марокашлик футболчи Миланда тиббий кўрикдан ўтади.

Олдинроқ, "Интер" Ҳакими билан беш йиллик шартнома имзолаши ва унинг трансфери учун миланликлар "Реал"га 40 миллион евро тўлаши хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!