Ҳакимига АПЛнинг 3 гранди қизиқиш билдирмоқда

"Интер" ҳимоячиси Ашраф Ҳакими жамоасини ўзгартириши мумкин.

"Calciomercato" нашрининг хабарига кўра, марокашлик футболчи хизматига АПЛнинг 3 клуби қизиқиш билдирмоқда. "Манчестер Сити", "Челси" ва "Арсенал" ҳимоячи учун кураш олиб боришга тайёр. 

Милан клуби Ҳакимининг трансферидан камида 40 миллион евро ишлаб олмоқчи. Ашраф жорий мавсум 20та ўйинда майдонга тушди ва 5та голни ўз сафига ёздириб қўйди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар