Ҳакимининг харидорлари кўпаймоқда
Мавсумни ижара асосида “Боруссия” Дортмунд сафида ўтказаётган “Реал” ҳимоячиси Ашраф Ҳакимига бир қатор гранд клублардан таклифлар бўлмоқда.
Шартномага кўра, 21 ёшли марокашлик футболчи ёзда “қироллик клуби”га қайтиб кетиши керак. Аммо, дортмундликлар уни таркибда сақлаб қолишмоқчи.
Ҳакимига, шунингдек, «Ювентус», ПСЖ, «Бавария», «Челси», «Тоттенхэм» ва «Арсенал» клубларидан ҳам таклифлар бор. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.
Ашраф Ҳакими жорий мавсум Бундеслигада 25 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар