Ҳамдамов Хамес Родригес жамоасига қарши ўйинда ассист амалга оширди (видео)

Қатар Юлдузлар Лигаси 18-туридан ўрин олган "Ал-Сайлия" ва "Ар-Райян" жамоалари ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. 

Мезбонлар сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Достон Ҳамдамов учрашувни асосий таркибда бошлади. Баҳснинг 70-дақиқасида Ҳамдамовнинг узатмасидан сўнг Страндберг ҳисобни очди. Ҳамюртимиз 80-дақиқада захирага олинди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, Болия орадаги фарқни йўққа чиқарди.

"Ар-Райян" сафида тўп тепаётган колумбиялик юлдуз Хамес Родригес иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди.

Маълумот учун, ушбу дурангдан сўнг "Ал-Сайлия" ўз очколарини 8тага етказиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Afzal Pirmatov
10/02/2022 21:16
Яхши омад